Тошкентда ШҲТ терроризмга қарши кураш бўйича учинчи конференцияси бўлиб ўтди

Дата: 17:43, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Пайшанба куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Халқаро терроризмга ва экстремизмга қарши кураш ва ушбу йўналишда ҳамкорлик масалаларига бағишланган учинчи конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири хабар қилмоқда.

“Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги ноқонуний ҳарбий бирлашмалар томонида жанг қилаётган бир неча минг ШҲТ мамлакатлари фуқаролари террористик фаолият “экспорти” жиҳатидан ҳавф туғдиради”, - деди тадбирнинг очилишида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор таркиби (ШҲТ МАТТ) Ижроя қўмитаси котиби Чжан Синьфэн.

ШҲТ мамлакатлари вакиллари конференцияда терроризм билан кураш соҳасида ахборот алмашиниш, ушбу йўналишдаги илғор тажрибалар билан алмашиниш масалаларини муҳокама қилдилар. Конференция ишида БМТ контртеррористик қўмитаси, МДҲ Антитеррористик маркази, ЕХҲТ котибияти ва БМТ наркотиклар ва жиноятчилик бошқармаси (UNODC) вакиллари қатнашдилар.

Конференция доирасида ШҲТ МАТТ ва Монголиянинг Антитеррористик координацион кенгаши ўртасида терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасида дастлабги келишув имзоланди.

“Конференция ишига ШҲТ кузатувчи мамлакатларни жалб қилиш ушбу ташкилот ҳудудларида терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш географиясини кенгайтиришга кўмаклашади”, - деб таъкидлайди МАТТ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, ШҲТ Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Беларусь, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. 10 июлда ШҲТда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш ишлари бошланди. МАТТ штаб-квартираси Тошкентда жойлашган. Сентябрда Қозоғистон ШҲТ МАТТ бошчилигини қўлига олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: