Тошкентда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази иш бошлади

Дата: 13:36, 30-01-2019.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) биринчи мана шундай таркиб бўлган Халқ дипломатияси маркази иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказ иши бошланиши муносабати билан брифинг бўлиб ўтди, унда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Раҳматулла Назаров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов марказнинг фаолият йўналишлари ҳақида сўзладилар. Шунингдек, ШҲТ Бош котиби Владимир Норовнинг тадбир қатнашчиларига мурожаати тингланди.

Марказ таъсисчилари – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий мамлакатлар билан миллатлараро ва дўстона муносабатлари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академия, Ёшлар иттифоқи, Журналистлар уюшмаси ва Ёзувчилар уюшмасидир.

Анжуман доирасида Ўзбекистонда таъсис этилган ШҲТ Халқ дипломатияси маркази билан “Тараққиёт стратегияси“ маркази ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, марказ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси марказини ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган.

Сурат манбаи: http://xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: