Тошкентда шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш рақамлари ўзгармоқда

Дата: 11:33, 12-09-2014.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Тез орада Тошкентда шаҳарлараро алоқага чиқиш “8” ўрнига фақат “0” орқали, халқаро алоқага чиқиш эса “8-10” ўрнига “00” орқали амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “TShTT” – Тошкент шаҳар телефон тармоғи ўз сайтида маълумот берди. Халқаро рақамлаш стандартларига ўтиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб, 2014 йилнинг 24 сентябридан 1 октябргача давом этади.

Натижада шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқасига чиқиш учун териладиган рақамлар тартиби ўзгаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: