Тошкентда шахмат бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади
Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистоннинг биринчи халқаро гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган Шахмат бўйича саккизинчи халқаро турнир бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Соврин жамғармаси $20 минг бўлган турнир жорий йилнинг 14 - 24 май кунлари пойтахтда бўлиб ўтади ва швейцария тизими бўйича уюштирилади. Турнир ғолиблари очколар сони бўйича аниқланади, очколар бир хил бўлиб қолган ҳолда ғалабалар сони ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон шахмат федерациясида.
Мусобақада жами 100 ортиқ шахматчилар иштирок этадилар.