Тошкентда шахмат бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – 18 октябрда Тошкентда Амир Темурнинг 680 йиллигига бағишланган халқаро шахмат турнири бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Sehrli Shahmat” шахмат клуби маълумотларига кўра, соврин жамғармаси $50 минг бўлган мусобақаларда тезкор шахмат бўйича 2013 йилги жаҳон чемпиони Шахриёр Мамедьяров (Озарбайжон), 2009 йилги Жаҳон кубоги ғолиби Борис Гельфанд (Исроил), 2002-2003 ФИДЕ жаҳон чемпиони Руслан Пономарев (Украина) ва шахмат бўйича 17- жаҳон чемпиони, Амир Темур ордени кавалери Рустам Қосимжоновлар (Ўзбекистон) қатнашишмоқда.
Турнир доирасида ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон даражасидаги профессионаллари билан ўйнаш имкониятига эга бўладилар.
Маълум қилинишича, ёш истеъдодлар 2009 йилги Жаҳон кубоги ғолиби Борис Гельфанднинг маҳорат дарсига кирадилар, супергроссмейстерлар Руслан Пономарев ва Шахриёр Мамедьяровлар билан Тошкент ва Самарқандда тезкор шахмат ўйнаб кўриш имконияга эга бўладилар.
Самарқандда 90 ёш шахматчилар учун бир вақтда ўйин 17 октябрда Олимпиа резервларини тайёрлаш марказида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон пойтахтида тадбирга бағишланган матбуот анжумани, маҳорат дарслари ва бир вақтда ўйин сеанслари 16 октябрда шахмат бўйича Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди.