Тошкентда Шанхай халқаро бизнес мактаби очилади

Дата: 15:12, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Тошкентда Шанхай халқаро бизнес мактаби очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Шанҳай университети лойиҳа ҳамкори бўлади. Тегишли бошланғич келишув Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ректори Абдумалик Жумановнинг Хитойга сафари вақтида имзоланди.

“Узрепорт” хабарига кўра, бизнес-мактаб ЖИДУ тизимида ташкил этилади. Ушбу таълим муассасаси Шанҳай университети бакалавр ва магистр даражасини олиш имконини берувчи таълим дастурини тақдим этади. Янги муассасада стартапларга кўмак бериш билан биргаликда тадқиқотлар ва бизнес вакилларига кўмак ҳам берилади.

Бизнес-мактабни яратиш ҳақидаги якуний келишувни 2018 йилнинг биринчи ярмида имзолаш кўзда тутилмоқда.

  Бундан ташқари, Шанҳай халқаро тадқиқотлар университети қошида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистонни ўрганиш маркази таъсис этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу таълим маскани раҳбарияти ўзбекистонлик ёш олимларга Хитойда таълим олиш учун стипендиялар тақдим қилишга рози бўлди. Ўз навбатида ЖИДУда Хитой тадқиқотлари илмий лабораторияси очилади.   

Сурат манбаи: http://www.a-education.kz/programs/130/

Янгилик билан ўртоқлашиш: