Тошкентда Шаолин роҳиблари театр гуруҳининг чиқишлари бўлиб ўтади

Дата: 09:52, 30-01-2015.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – 4 ва 5 феврал кунлари “Туркистон” саройида Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан “Баҳорнинг қувончли байрами” номли махсус бадиий дастур тақдим этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сарой саҳнасида “Тагоу” Чжэнчжоу шаолин гуруҳи ва Чжэнчжоу қўшиқ ва рақс театрининг 30 профессионал артистларидан ташкил топган Хэнань провинцияси ансамбли чиқиш қилади. Концерт дастурига рақслар, мусиқа асбобларида якка ижро ва ушу хитой жанговар санъати кабилар кирган бўлиб, улар томошабинларга Чин мамлакатининг бой маданияти билан танишиш имкониятини беради”, – деб таъкидлашди Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: