Тошкентда шарқ гиламлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 11:14, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда “Гўзалликнинг уйғониши” номли шарқ гиламлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мухбиримизнинг хабарига кўра, бугун республикада қўлда тўқиладиган анъанавий гиламлар ишлаб чиқарувчи корхона очилмоқда. Улардан бири - “Bars International “ ҚК МЧЖдир. Бу ерда анъанавий ипак ва жун гиламлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Усталарга таълим бериш учун Эронлик мутахассилар ҳам жалб қилинди.

Бу ерда йилига 1 минг кв. метргача гиламлар ишлаб чиқарилади. Тўқилишига ярим ой вақт кетадиган жун гиламлар кўпроқ ишлаб чиқарилади. Ипак гиламни тўқишга эса ўртача 1,5-2 ой вақт сарфланади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўзбек гиламларнинг танилишига тукли гиламлар сабаб бўлган. Бундай гиламлар Буюк ипак йўли даврларида ўта қадрланган. XVII-асрнинг охири ва XVIII аср бошига мансуб бир неча ана шундай гиламлар ҳозирга қадар сақланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: