Тошкентда “Шарқнинг нафис санъати ёшлар кўзи билан-II” кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 2 мартда Тошкентда “Шарқнинг нафис санъати ёшлар кўзи билан-II” кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бадиий академияси маълумотига кўра, кўргазма Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ўтказилади.
Бу шу мавзудаги иккинчи кўргазмадир. У биринчи марта 2017 йилда бўлиб ўтган эди. Кўргазмани ҳар йили ўтказиб туриш режалаштирилмоқда.
“Шарқнинг нафис санъати ёшлар кўзи билан-II” кўргазмаси иштирокчилари орасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Китоб графикаси ва миниатюра” ва “Амалий санъат” йўналишларининг талабалари бор.
Кўргазма 2-мартдан 25 мартгача давом этади.
Сурат манбаи: http://kbm.uz/ru/category/expo/