Тошкентда “Шарқ юлдузи” сартарошлик санъати танлови бўлиб ўтади

Дата: 15:14, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – 19-21 июнь кунлари Тошкентда “Шарқ юлдузи” номли сартарошлик санъати ва декоратив косметика конкурси бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Сартарошлар ассоциацияси томонидан ташкил этилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Конкурс қатнашчилари қатор жиддий шартларга амал қилишлари лозим бўлиб, улар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси сайтида баён қилинган. Палатадан хабар беришларича, танлов “Наврўз” саройида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Танлов иштирокчиларга ўз малакаларини ошириш, тажриба алмашиш, маълум бизнес-масалаларни ҳал қилишга имкон беради.
Бундан ташқари, конкурсда ғолиблик халқаро даражага чиқишга ҳам имкон беради. Танловда ҳам бошловчи сартарошлар, ҳам тажрибали сартарошлар иштирок этиши режалаштирилмоқда. Тадбир дастуридан усталар шоуси, маҳорат дарслари ва гўзаллик салонларининг тақдимотлари ҳам ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: