Тошкентда Шекспир асарлари мотивлари бўйича фестиваль бўлиб ўтади

Дата: 12:25, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – 14 майда Ўзбекистон Санъат ва маданият институтида Шекспир асарлари мотивлари бўйича фестиваль бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фестивалда институт талабалари ва Ўзбекистон Ёшлар театри актёрлари қатнашадилар. Улар буюк британиялик асарлари мотивлари бўйича ўз постановкаларини тақдим этадилар. Дастурни ташкил этиш ишларига Роз Бруфорд (Буюк Британия) Театр ва актёрлик маҳорати коллежининг ўқитувчиси Жон Такер бошчилик қилмоқда. У яқинда Тошкентга етиб келди”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.

Бундан ташқари, инглиз мутахассиси фестиваль якунидан сўнг Ўзбекистон Санъат ва маданият институти ўқутувчилари билан овозни созлашга доир янги ўқув модели юзасидан ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: