Тошкентда шеърият баҳси бўлиб ўтади

Дата: 15:48, 05-04-2017.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – 7 апрелда Тошкентда икки тилли (ўзбек ва рус тилларида) шеърият баҳси (поэтик слэм) бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир пойтахтдаги Гёте-институтда бошловчи иштирокида ўтказилади. Поэтик слэм ибораси пойтахт ёш ва моҳир шоирларининг адабий мусобақасидир.

Унда қатнашувчи 13 иштирокчи мухлисларга қисқа муддат давомида ўз шеърларини (рус тилида 8та, ўзбек тилида 5та) ўқиб берадилар. Шеърлар матни ритмик, рифмали ёки риторик бўлиши мумкин.

Немис шоираси Нора Гомрингер шеърий базм меҳмони бўлади.

Поэтик слэмга баҳо бериш қоидаларига кўра, матн бевосита ўқиб берувчи томонидан ёзилган бўлиб, ҳар бир иштирокчи кўпи билан 5 дақиқа вақт олади, ёрдамчи воситалардан фойдаланмайди.

Ҳар бир чиқишдан кейин матнлар томошабинлар орасидан танлаб олинган 10 кишилик ҳакамлар томонидан баҳоланади.

Энг юқори балларни олган иштирокчилар Тошкентдаги Гёте-институтнинг эсдалик совғаларини оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: