Тошкентда қўшимча қиймат солиғи муҳокамаси бўлиб ўтади

Дата: 17:13, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Савдо саноат палатасида “ҚҚС ва экспортчиларни ривожлантириш ва рағбатлантириш масалалари” мавзусида “доира суҳбати” бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССП хабар қилишларича, тадбир кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига республика давлат бюджетига тўланган қўшимча қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариш бўйича меъёрларни тўғри қўллашда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.

Бундан ташқари, иштирокчилар хорижий етказиб берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасида иш ва хизматларда, товарлар етказиб беришда хорижий давлат бюджетига тўланган ҚҚС қайтириш масаласини ҳам муҳокама қиладилар.

Тадбир доирасида экспортни ривожлантириш, экспортчиларни рағбатлантириш масалалари бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилади.

“Доира суҳбати”га молия, иқтисодиёт, адлия, ТИАИСВ, божхона ва солиқ қўмиталари, Марказий банк, ташқи савдо компаниялари, КХБ субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вакиллари, тадбиркорлар таклиф этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: