Тошкентда шоир Роберт Бернс шарафига кеча ташкил этилди

Дата: 17:27, 28-01-2016.

Тошкент. 28 январ.ЎзТАГ – Тошкентда Буюк Британия элчихонаси кўмагида шоир Роберт Бернс шарафига кеча ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Буюк шотланд шоирининг туғилган кунига бағишланган кечани Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Алан очди.

Элчихонадан хабар қилишларича, шоирнинг таваллуд санаси “Бернс кечалари” номи билан машҳур ва Шотландиянинг асосий миллий байрамларидан бири сифатида нишонланади.

“Бернс кечалари”да шоир ёдга олинади, унинг шеърлари ўқилади, анъанавий шотланд мусиқаси тингланиб, меҳмонлар шотланд таомлари билан меҳмон қилинади.

Ушбу тадбир Тошкентдаги “Бернс кечаси”нинг 100 зиёд меҳмонлари учун Бернснинг ҳаёти ва ижоди, Шотландия ичимлик ва таомлари, адабиёти ва анъаналари ҳақида янада яхшироқ билиб олиш учун ажойиб имконият бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: