Тошкентда шоир Роберт Бернснинг туғилган куни нишонланди

Дата: 15:22, 30-01-2018.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Кристофер Аллан Тошкентда буюк шотланд шоири, сэр Роберт Бернснинг туғилган куни шарафига тантанали маросим ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Буюк Британия элчихонасининг матбуот хизмати хабар қилди.

“Бернс туни” сифатида танилган ушбу кун Шотландиянинг энг асосий миллий байрамларидан бири ҳисобланади. Бернс кечаларида шоир хотирасига ҳурмат кўрсатилади, унинг асарлари ўқилади, анъанавий шотландия мусиқага ўйналади, меҳмонларга ҳаггис ва кок-а-лики шўрваси пишириб берилади.

Юздан ортиқ меҳмонлар “Бернс туни” меҳмони бўлдилар. Бу уларга Бернснинг ҳаёти ва ижоди, умуман, адабиёт, Шотландиянинг турли анъаналари, шу жумладан, гастрономик анъаналари ҳақида кўпроқ билиб олиш учун катта имконият бўлди.

Кеча давомида шоирнинг бир қанча шеърлари янгради. Адиб уларда ҳаётга, инсониятга буюк севгисини изҳор қилади ва дунёни янада яхшироқ қилишга чақиради.

 Кечада, жумладан, Бернснинг шеърий асарлари таржимонлар томонидан ўзбек тилида ҳам ижро этилди.

 

Сурат манбаи: http://www.skibbereeneagle.ie/uncategorized/burns-night-2016/

Янгилик билан ўртоқлашиш: