Тошкентда “Славян бозори” байрами ўтказилди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Тошкентда славян ёзуви ва маданиятига бағишланган “Славян бозори” байрами ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Байрамни очар экан, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Виктор Шулика шу каби тадбирлар ҳар доим инсонлар ва халқларни бирлаштиришга хизмат қилгани ва славян ёзуви ҳамда маданияти куни анъанавий равишда турли миллат вакилларини дўстона учрашувлар, халқлар ва давлатлар ўртасида маданий мулоқотни йўлга қўйиш учун бир жойга йиғишини таъкидлади.
“Славян бозори” байрамида Россия, Беларусь, Украина, Болгария, Чехия, Словакия ва Ўзбекистон халқлари маданиятлари тақдим этилди. Шунингдек, дастурга рус, украин ва хоразм халқ қўшиқлари, чех ва татар рақслари кирди”, – деб таъкидлашди Тошкентдаги Россия фан ва мадания маркази матбуот хизматида.