Тошкентда словак болалар китоблари иллюстраторларининг кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 10:22, 14-04-2016.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – 18 апрелда Тошкентда словак болалар китоблари иллюстраторлари асарларининг кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазмада 1967 - 2013 йилларда мукофотланган словак рассомларининг асарлари тақдим этилади. Бу ерда визуаль бадиий техниканинг кўплаб турларини, композицион  ишланмаларни, шунингдек, иллюстрациялар тушунчасининг турфа концепцияларини, матн ва рассом муҳитига турли ёншашувларни, бу ерда тақдим этилган иллюстрацияларнинг рассомлар томонидан ифодаланишига доир турли кайфият ва услубларини кўриш мумкин”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.

Кўргазмада Вера Гергельова, Душан Каллай, Мирослав Ципар, Ян Киселов-Ситеков, Вера Бомбова ва бошқа муаллифларнинг ишлари намойиш қилинади.

Кўргазма келаси жума, 22 апрелгача очиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: