Тошкентда соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес-форуми бошланди

Дата: 17:01, 03-12-2019.

Тошкент. 3 декабрь. ЎзТАГ – Тошкентда соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес-форуми бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистонда 1 декабрдан 7 декабрга қадар "Саломатлик ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда, унинг доирасида 3 декабрдан 5 декабргача (Тошкентда – ЎзТАГ) соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес-форуми ташкил этилади", – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, шу муносабат билан Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа бошчилигидаги делегация мамлакатда бўлиб туради.

Бизнес-форумда икки мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари ва вакиллари, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган мутасаддилар, тиббиёт туризми, фармацевтика, тиббий асбоб-ускуналар етказиб берувчилар, соғлиқни сақлаш ахборот тизимлари соҳаси тадбиркорлари, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестициялар ҳамда косметика ва соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.

Форум доирасида ташкил этилган кўргазмада тармоқ реклама ва кооперация учрашувлари, компаниялар тақдимотлари, панеллар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда, шунингдек, Туркия давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари делегациясига ташрифлар ташкил этилмоқда. Хусусан, икки мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси фаолияти билан яқиндан танишадилар, Ўзбекистон ва Туркия шифокорларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ноёб жарроҳлик амалиётлари амалга оширилган беморлар билан танишадилар.

Бундан ташқари, форум дастурида қадимий Самарқанд ва Бухор шаҳарларига ташриф буюриш, мамлакат учун улкан маданий ва маънавий аҳамиятга эга.

Сурат манбаи: minzdrav.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: