Тошкентда “Сотқин” номли янги фильм премьераси бўлиб ўтади

Дата: 19:48, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – 6 мартда Тошкентда “Сотқин” номли янги фильм бадиий премьераси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кино сюжети оддий қишлоқ оиласининг ҳаёти асосига қурилган. Пойтахт олий ўқув юртларининг талабаси бўлган Сарвар журналист бўлишни орзу қилади. Ўйига қайтгач эса отаси ва акаси диний экстремистларга қўшилиб кетганини билиб қолади. Бунинг устига қариндошлари уни ҳам ўз томонига оғдириб олишга ҳаракат қиладилар”, – деб таъкидлашди “Ўзбеккино” МК матбуот хизматида.

Фильмдаги бош ролларни актёрлар Фарруҳ Соипов, Матёқуб Матжонов, Жавоҳир Зокиров, Улуғбек Қодиров, Юлдуз Ражабова ва бошқалар ижро этишган. Сценарий муаллифи Рихсивой Муҳаммаджонов, режиссёр Рустам Саъдиев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: