Тошкентда спорт боулинги бўйича чемпионатнинг олтинчи босқичи бўлиб ўтди
Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Тошкентда спорт боулинги бўйича якка ҳисобда шаҳар чемпионатнинг олтинчи босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эркаклар орасида ғалабани Фазлиддин Миржалилов қўлга киритди. У финалда амалдаги пойтахт чемпиони Бекзод Тўхтаниёзовни енгди. Учинчи ўринни Қудрат Хилямов эгаллади. Бахтиёр Далабоев эса тўртинчи бўлди”, - деб таъкидлашди Кегель спорти федерациясида.
Аёллар орасида Татьяна Лефтерни енгган Сайёра Махмудова биринчи бўлди. Елена Қосимова учинчи ўринни олди.
Жорий рейтинг етакчиси Мирвохид Соатов ўта муваффақиятсиз қатнашди. Хусусан, сўнгги чиқишда ёш боулер босқичлардаги энг ёмон натижани қайд этди.
“Соатовнинг биринчилик учун энг асосий рақиби бўлган Фазлиддин Миржалилов чемпионатдаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Фазлиддин ва Мирвохид рейтингда 1 минг баллдан баланд натижага эга бўлган ягона спортчилар. Чемпионлик тақдири қандай бўлишидан қатъий назар, жорий мавсум ҳар икки ўйинчи ҳисобидаги энг эхши биринчиликдир”, - деб хотима қилишди федерацияда.