Тошкентда спорт боулинги бўйича жуфтликлар ўртасида чемпионатнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди

Дата: 14:56, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда спорт боулинги бўйича жуфтликлар ўртасида чемпионатнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Татьяна Лефтер ва Олим Мухторовлар ғолиб бўлишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иккинчи ўринларни Аскар Эгамбердиев ва Лазиз Болтаевлар эгаллашди, учинчига эса Бахтиёр Далабаев ва Қудрат Хилямовлар чиқишди. Ўтган йилнинг энг яхши боулери бўлган Фазлиддин Миржалилов ва Мирвоҳид Соатовлар 4-поғонадан жой олишди.

“Ушбу мусобақаларда йўлакларга суркаладиган мойнинг янги тури қўлланди, унда ўнаш жуда қулай. Ғалабанинг яна бир катта омили – Андрей Суслов раҳбарлигидаги маҳсулдор ўқув-машқ йиғини бўлди. У менга баъзан етишматган ишонч бағишлади. Мусобақаларга келсак, малакадаги натижам – тўрт геймда 877 очкодан қониқиш ҳосил қилдим. Финалда эса Олим ташаббусни ўз қўлига олди ва бу бизга ғалаба келтирди”, - деб таъкидлади Татьяна Лефтер.

Янгилик билан ўртоқлашиш: