Тошкентда спорт кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Дата: 12:58, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда катталар ўртасида эркин, аёллар ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Беш кунда 400 атрофида иштирокчилар медаллар учун курашдилар. Тренерлик штаби томонидан 2017 йилги мамлакат термасининг заҳираси белгилаб олинди. Шунингдек, биринчиликда Рио-де-Жанейро Олимпиа ўйинларида қатнашган Дилшод Турдиев, Мўминжон Абдуллаев, Аббос Раҳмонов, турли халқаро мусобақалар совриндорлари бўлган бошқа спортчилар ҳам қатнашдилар”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Юнон-рум кураши бўйича 59 кггача вазндаги финал жуда қизиқарли кечди. Унда 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги эгаси Ислом Баҳромов икки мавсум чемпиони Феруз Тўхтаевни енгди.

Эркин курашда 57 кггача вазнда олий поғонага Осиё чемпиони ва жорий йилги жаҳон биринчилиги бронза совриндори, 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги соҳиби Ғуломжон Абдуллаев кўтарилди.

61 кггача вазн тоифасида 2016 йилги Олимпиа иштирокчиси навоийлик 18 ёшли Аббос Раҳмоновга тенг келадигани топилмади, 70 кг вазнда эса 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги соҳиби Мирзо Хайитов ғалаба қозонди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: