Тошкентда спорт моллари кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 12:29, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – 19 ноябрда Тошкентда спорт моллари кўргазмаси очилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“19 ноябр куни пойтахтдаги “UzExpocentre” кўргазмалар мажмуасида спорт ускуналари, инвентарь ва спорт кийимларининг “Sport World Uzbekistan 2014” халқаро ихтисослашган кўргазмаси очилмоқда. Кўргазмада таниқли хорижий ҳамда маҳаллий спорт моллари ишлаб чиқарувчилари иштирок этадилар. Кўргазманинг асосий мақсадларидан бири – аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат”, – деб таъкидлашди “UzExpocentre” МКК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: