Тошкентда спорт тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади
Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Тошкентда спорт тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпиладии, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Бугун, 30 август куни "Халқлар дўстлиги" майдони – Сузук-ота мажмуаси – Ҳазрати Имом мажмуаси йўналиши бўйлаб "кечки велосайр" спорт тадбири бўлиб ўтади. Шу муносабат билан, 22.00 дан 00.00 гача велосипед маршрути ўтадиган баъзи кўчалар ёпилади", - дея хабар беради пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарида.
"Халқлар дўстлиги" майдонидан Қоратош кўчаси орқали Сузук ота комплексига, Сузук ота мажмуасидан Кўкча дарваза, Нурафшон кўчалари бўйлаб, Қорасарой кўчаси орқалиҲазрати Имом мажмуасигача, Ҳазрати Имом мажмуасидан Қорасарой кўчаси, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб, Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари орқали "Халқлар дўстлиги" майдонигача бўлган ҳудудлар ёпилади.
Сурат манбаи: t.me/poytaxt_uz