Тошкентда Сталик Ханкишиевнинг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтади

Дата: 12:05, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – 13 ноябрда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Сталик Ханкишиевнинг “Қозон. Пазандалик бўйича қўлланма” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шарқона ошхонанинг таниқли билимдони Сталик Ханкишиев Ўзбекистон Ошпазлар ассоциациясининг фахрий аъзоси ҳисобланади. Унинг янги китоби қозонда тайёрланган таомларнинг рецептларидан иборат бўлиб қолмасдан, мавзуга алоқадор қизиқарли ҳикоялар тўплами ҳамдир. Ҳар бир таом рецепти мусиқий китоблардаги каби ўргатувчи инфографика билан тўлдирилган. Китоб саҳифаларида ўқувчи маҳсулотлар, қозон қизиши суръатлари ва тайёрлаш давомийлигига доир пикторгаммалар, муаллифдан таомлар тарихига доир қизиқарли ҳикояларни топиши мумкин”, – деб таъкидлашди Ошпазлар ассоциацияси матбуот хизматида.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, ушбу китоб китоблар бозоридаги йилнинг энг ёрқин пазандалик лойиҳаларидан биридир. Шу сабабли у Париждаги Salon du Livre кўргазмасида “Йилнинг энг яхши китоби” номига номзод қилиб кўрсатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: