Тошкентда стоматологияда 3D-босмадан фойдаланиш бошланди

Дата: 17:21, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда стоматологияда 3D-босмадан фойдаланиш бошланди, деб хабар қилади Uzbekistan Today.

Замонавий технологиялардан фойдаланиш Тошкент Давлат стоматология институти мутахассисларига туғма ва орттирилган хасталикларни даволашга имкон беради.

Улар орасида CAD/CAM ноёб тизими бўлиб, у уч ўлчамли сканер, компьютер ва дастурий бошқарувга эга фрезер станогидан иборат. Ундан ортопедик стоматология, тишларни протезлашда қўлланади.

Сканер ёрдамида оғиз бўшлиғи ва айнан протез ўрнатиладиган жой суратга олинади. Кейинчалик олинган маълумотларкомпьютерда қайта ишланиб, фрезер станок мустақил равишда сунъий тиш коронкаларини ясайди. Ўта юқори аниқликдаги технология қисқа муддат давомида юқори сифатли сунъий тиш коронкалари олишга имкон беради.

Ускуналар орасида жағ-юз жарроҳлигида зарур бўлган қурилма ҳам бор. Бу, янги томограф бўлиб, унинг суратлари асосида компьютер юзнинг идеал кўринишини қайта тиклайди ва тўлдирилиши зарур бўлган ҳудудни аниқлайди. Кейин лабораторияда Objet Eden 260V3D-принтери ёрдамида якуний макет яратилиб, трансплантат тикланади. Операция натижасида киши бошланғич ташқи ҳолатига қайтади, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: