Тошкентда “суми-э” япон тасвирий санъати русумидаги ишлар намойиш этилади

Дата: 22:07, 31-01-2017.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Тошкентда 2 февралда очиладиган кўргазмада “суми-э” япон тасвирий санъати русумидаги ишлар намойиш этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Экспозиция Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон-саройида бўлиб ўтиб, ўзбек-япон дипломатик муносабатлари ўрнатилганлигининг 25 йиллиги ва Бадиий академиянинг 20 йиллигига бағишланган.

“Ушбу кўргазма Халқаро маданият карвон-саройи қошида фаолият юритувчи “суми-э” япон тасвирий санъати гуруҳи учун ҳисобот кўргазмаси ҳисобланади. Экспозицияда ушбу санъат йўналишидаги таниқли уста, курс педагоги, рассом Гаянэ Матевосян ва унинг 15 шогирдларининг 50 зиёд ишлари намойиш қилинади”, - деб таъкидлашди ташкилотчилар.

Кўргазма 12 февралгача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: