Тошкентда тўрт кун ичида 1,4 мингдан зиёд қоидабузилишлар қайд этилди

Дата: 11:55, 09-01-2019.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Тошкентда тўрт кун ичида 1,4 мингдан зиёд йўл ҳаракати қоидаларининг (ЙҲҚ) бузилишлари қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йилнинг 4 январь кунидан 7 январь кунигача Тошкент шаҳри кўчаларида пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан ҳайдовчилар 1434 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари қайд этилди”, - дейилади пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабарида.

Таъкидланишича, 20 нафар ҳайдовчилар транспорт воситаларини спиртли ичимлик таъсири остида бошқарганликлари, 55 нафар ҳайдовчилар транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқаришгани аниқланди. 14 та автомобиллар ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги сабабли жарима майдончасига жойлаштирилдилар, шунингдек, 12 нафар ҳайдовчилар автомобиль бошқара туриб мобиль телефонлардан фойдаланганликлари қайд этилди.

Шунингдек, беш нафар ҳайдовчилар ЙҲХБ ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсинмаганлар, жарима майдончасига жойлаштирилган машиналарнинг умумий сони 95 тани ташкил этди.

 

Сурат манбаи: https://otyrar.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: