Тошкентда таъқиқланган жойларда чўмилишга қарши рейдлар бошланди

Дата: 13:13, 17-06-2016.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавққулодда вазиятлар вазирлиги таъқиқланган жойларда чўмилишга қарши кампанияни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“1 сентябрга қадар милиция ходимлари ва ФВВ ходимларидан иборат махсус отрядлар чўмилиш учун ўта хавфли бўлган 15 жойни текширади. Бу жойларда чўмилаётган кишиларга жарима солинади. Қонунчиликка мувофиқ, улар энг кам иш ҳақи миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача жаримага тортилади”, - деб таъкидлади вазирликнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Ҳусан Бобонов.

Шунингдек, ФВВ чўмилиш таъқиқланган жойларда ўзбек ва рус тилларида бу жойларда чўмилиш ҳавфлилиги ҳақида огоҳлантирувчи махсус тахтачалари ўрнатади.

Эслатиб ўтамизки, май ойи охирида Бўзсув каналида 17 ёшли ўсмирнинг чўкиб кетиши юқоридаги рейдларнинг ўтказилишига сабаб бўлди. Унинг жасади фақат орадан уч кундан кейин топилди.

1 ЭКИҲМ = 130 240 сўм

$1 = 2933,99 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: