Тошкентда таэквондо бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун чемпионат бўлиб ўтади

Дата: 16:41, 09-09-2015.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – 12-13 сентябрда Тошкентда ўсмирлар ўртасида таэквондо бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун чемпионат бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корея Республикаси элчихонасидан хабар қилишларича, чемпионат Ўзбекистон Таэквондо ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилмоқда. Мусобақалар пойтахтнинг Юнусобод туманидаги спорт мажмуида бўлиб ўтади.

Мусобақалардан ташқари чемпионатнинг очилиш ва ёпилиш маросимида ташкилотчилар WTF (World Taekwondo Federation) гуруҳи чиқишлари ва Ўзбекистон ва Корея Республики анъанавий санъати концертни ҳам намойиш қиладилар.

Ушбу тадбир нафақат спорт ривожи учун, балки икки ҳалқ ўртасидаги ҳамкорликни ривожи учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: