Тошкентда таэквондо бўйича Корея Республикаси элчисининг кубоги учун мусобақа бўлиб ўтади

Дата: 16:31, 15-11-2017.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – 17-18 ноябрда Тошкентда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси кубоги учун ўсмирлар ўртасида таэквондо бўйича 16 мамлакат чемпионатини ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Турнир Корея Республикасининг мамлакатдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Таэквондо WTF уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Элчихона маълумотига кўра, мусобақада бутун Ўзбекистондан келган 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган 500 ўсмирлар иштирок этади.

Очилиш маросимида Сеулдан махсус ташкил этилган B-boy гуруҳи ва KPOP болалар мусиқа танловида 2-ўринни эгаллаган “Аладдин” гуруҳининг чиқиши кутилмоқда.

Корея Республикаси элчихонаси унда иштирок этаётган барча спортчиларга уларнинг малакасини оширишга имкон бериши, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига эса Корея Республикасига ва корейс спорт турларига қизиқишини оширишга, икки мамлакат дўстлигини мустаҳкамлашга кўмаклашишига умид билдиради. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: