Тошкентда талабалар чизмалари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:33, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда талабалар чизган энг яхши чизмалар миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мана 7 йилги бутун дунё талабалари ручка, қалам билан махсус шаблонларда чизмалар (doodlлар) чизадилар. Жорий йилда Ўзбекистон илк маротаба талабаларнинг халқаро ижодий танлови – Red Bull Doddle Artда иштирок этмоқда. Унда дунёнинг 40 мамлакатидан 40 мингдан ошиқ талабалар қатнашмоқда. Миллий босқич ғолиблари 2014 йил 24-26 октябрда Кейптаунда (ЖАР) бўлиб ўтадиган финалда иштирок этадилар. Ўзбекистондан конкурсга Вероника Агеева боради, унинг ишлари ҳакамлар томонидан умумий услуб ва ўзига хослик тоифаларида энг юқори баллар олди”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, конкурс иштирокчилари ишлари 21 октябрга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: