Тошкентда “Таълим ва Карьера” халқаро кўргазмаси очилди

Дата: 17:39, 11-09-2014.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда уч кунлик “Таълим ва Карьера” халқаро кўргазмаси очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентслиги (ЎзТАГ).

“Тадбирда қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва Ўзбекистон учун долзарб бўлган бошқа мутахассликларга ихтисослашган маҳаллий олий ўқув муассасалари қатнашмоқда. Уч кун давомида кўргазмага 70 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда”, - деб таъкидлашди олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматида.

Бундан ташқари, кўргазмада Ўзбекистон меҳнат бозоридаги таклифлар билан ҳам танишиш мумкин. Тадбир давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бўлинмалари, шунингдек, йирик ўзбек компаниялари томонидан ёш мутахассислар билан интервьюлар ўтказиш, уларни бўш иш жойлари билан таништириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: