Тошкентда таниқли актёр юбилейи шарафига кўргазма бўлиб ўтмоқда

Дата: 22:17, 15-01-2016.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида узоқ йиллар давомида хорижий кино юлдузлари унинг овози билан гапирган артист – Зикир Муҳаммаджоновга бағишланган кўргазма очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кутубхонадан маълум қилишалича, кўргазма Ўзбекистон қахрамони ва халқ артисти таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Зикир Муҳаммаджонов – юксак академик ижро маҳоратига эга актёрдир. Унинг талаффузи ҳамиша равон профессионал маҳорати билан ажралиб турар эди. 1938 йилдан 2012 йилгача, 70 йилдан ортиқ вақт оралиғида Миллий академик драма театрида Навоий, Беруний, Улуғбек, Фурқат, Салвадора Аленде, Горацио ва бошқа 100дан зиёд ролларни ижро этган. Зиёли, актёрлик касбининг маҳоратли устаси у ҳар қандай ролни аъло даражада ижро этиш учун изланишда бўлган актёр ҳисобланарди. З.Муҳаммаджонов мамлакат ташқарисида ҳам машҳур эди. Уни Ҳиндистон, Россия, Тожикистон, Туркия ва бошқа мамлакатлар кинорежиссёрлари суратга тушишга таклиф қилардилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: