Тошкентда таниқли керамикачи-рассом Баҳодир Ниёзовнинг шахсий кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 15:06, 11-03-2014.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Эртага Тошкентда “Ўзбекистон халқ устаси”, таниқли керамикачи-рассом Баҳодир Ниёзовнинг “Баҳорни соғиндим” номли шахсий кўргазмаси очилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Муаллифнинг 55 ёшлик юбилейига бағишланган экспозицияда элликдан ошиқ ишлар намойиш этилади, улар орасида манзарали дарахтлар, анор ва қовоқлар, қушлар ва инсонлар фугуралари қишлоқ пейзажлари ва архитектура иншоотлари, геометрик фигуралар манзарасида тасвирланган керамик идишларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Шунингдек, Ниёзов Увайсий ва Чўлпон каби таниқли ўзбек ёзувчиларининг бадиий асарлари қаҳрамонлари, халқ эпос ва эртакларига бағишланган кўплаб бадиий, ҳайкалтарошлик ва керамик композицияларнинг ҳам муаллифидир. Уларнинг кўпчилиги бугунги кунда Ўзбекистондаги дам олиш ҳудудлари, фонтанлар ва замонавий меъморчилик асоида қурилган биноларни безаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: