Тошкентда таниқли рассом Ахмаров ҳақидаги фильм тақдим этилади

Дата: 17:49, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 18 августда пойтахтдаги Икуо Хираяма номидаги халқаро карвон-саройда (ХКС) “Чингиз Ахмаров” фильми ва “Меҳр қолур, муҳаббат қолур…” фотокўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ХКС матбуот хизматидан хабар қилишларича, янги хужжатли кино ёзувчи, рассом ва суратчи Нодир Норматовнинг сценарийси асосида олинган.

Афсонавий мўйқалам устасига бағишланган фильмда ноёб архив суратлари ва Чингиз Ахмаровнинг ўзбек халқи маданий мулкига айланган тасвирий асарлари, қизиқарли тарихий хужжатлар намойиш этилади

Бундан ташқари, Н.Норматовнинг фотокўргазмасида мамлакатнинг Нукус, Термиз, Қарши, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ва бошқа жойларда олинган суратлар ҳам намойиш қилинади. Муаллиф Бойсун ва бошқа олис қишлоқларда ҳам қизиқарли фотосюжетларни суратга туширган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: