Тошкентда таниқли рассом Акмал Икромжоновнинг кўргазмаси очилди
Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат санъат музейида таниқли рассом Акмал Икромжоновнинг шахсий кўргазмаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кўргазмада рассомнинг 32 асари тақдим қилинган. Улар орасида рассомнинг “Кумушконга йўлда”, “Навбаҳор чайхонаси”, “Узум шингили”, “Қушлар сайраши эшитилганда” каби машҳур расмлари бор. Рассомнинг сўзларига кўра, ушбу асарларда у Ватан ва миллий анъаналарга ҳурмат ва эҳтиромини ифода қилади”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Санъатшуносларнинг фикрига кўра, унинг асарлари ўзбек миллий анъана ва қадриятларини бошқаларга қараганда ёрқинроқ ифодалайди ҳамда она ватан табиати рангларининг акси ҳисобланади.