Тошкентда таниқли рус тили луғати муаллифининг 115-йиллиги нишонланди

Дата: 22:46, 07-09-2015.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида дунёга машҳур “Рус тилининг изоҳли луғати”нинг муаллифи, таниқли тилшунос Сергей Ожеговнинг 115-йиллигини бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФММ хабар қилишларича, кеча Анна Ахматованинг “Мангалли ҳовлича” жамоатчилик клуб-музей томонидан ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари орасида 2012 йилдаги очиқ халқаро адабий танлови ғолибаси, “Қора Қумлар Шивири” романа-дилогияси муаллифи, тошкентлик ёзувчи Галина Долгая, шоир Олег Бордовский ва бошқалар бўлдилар.

Клуб-музей раҳбари Альбина Маркевич филология фанлари доктори, профессор Сергей Ожеговнинг илмий меъроси ва ҳаёт йўли ҳақида маъруза қилди.

“Грамматик ўйин” адабий кечасининг иштирокчилари бўлган филолог, ёзувчи-таърихчилар, рус тили ва адабиёти ўқитувчилари изоҳлар бериб, солиштирма семантик таҳлиллар қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: