Тошкентда таниқли ўзбек футболчиси Равшан Юнусов вафот этди

Дата: 16:27, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентда таниқли ўзбек футболчиси Равшан Юнусов вафот этди. Бу ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида спорт журналисти ва ёзувчи Мавлон Шукурзода маълум қилди, деб хабар беради ЎзТАГ.

“Бугун эрталаб, таниқли ўзбек футболчиси, 60 йиллар “Пахтакор” жамоасининг ёрқин  ўйинчиси вафоти ҳақидаги хабарни эшитиш мун учун оғир бўлди. Менинг ёшимдаги футбол ишқибозлари ушбу ажойиб ўйинчини яхши билишади. У Геннадий Красницкий, Берадор Абдураимов, Юрий Пшеничников, Вильгельм Кахаров, Ҳамид Раҳматуллаев, Баходир Ибрагимов, Тўлаган Исоқов, Ахрол Иноятов, Вячеслав Солохо ва бошқа машҳур футболчилар билан бирга тўп сурган эди”, - деб ёзади М.Шукурзода.

Юнусовнинг вафоти билан ўзбекистонликлар “Пахтакор” 60-йиллар жамоасининг бир бўлагини йўқотдилар.

“Равшан ака оқкўнгил ва фариштали киши эди, у киши билан гаплашган одамнинг баҳри дили очиларди. Равшан Юнусовнинг яқинларига ўзимнинг чуқур таъзиямни билдираман”, - дейилади хабарда.

Кейинги йилларда футболчи оғир хаста, унинг иккала ўпкасида ҳам саратон аниқланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: