Тошкентда таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоиловнинг кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 14:31, 06-12-2018.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – 10 декабрда Тошкент суратлар уйида Тошкентда таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоиловнинг “Нарративлар” кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ислом Каримов номидаги фонд матбуот хизмати хабар бериб, барчани кўргазмага таклиф этди.

Унда мўйқалам устаси томонидан кейинги бир ярим йил давомида яратилган 50 ортиқ асарлар тақдим этилади. Кўргазма 30 декабргача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Бобур Исмоилов – завонавий Ўзбекистон тасвирий санъатининг ёрқин вакилларидан бири, иллюстратор, ўз ноёб нигоҳи ва услуби билан қадим Шарқ фалсафасига замонавий бадиий нафас бағишлаган мўйқалам устасидир.

 

Сурат манбаи: http://fondkarimov.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: