Тошкентда “Тарғибот карвони” ташкил этилади
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – 1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Тошкентда “Тарғибот карвони” ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек ушбу йўналишдаги ишларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Тадбир Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Халқ таълим бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
ИИВ маълумотларига кўра, “Тарғибот карвони” Тошкент шаҳри кўчаларида ҳаракатланиб, махсус патруль автомашиналарида овозни кучайтиргич мосламалари ёрдамида аҳоли кўп тўпланадиган жойларда фуқаролар ўртасида оғзаки тарғибот ишларини олиб боради.