Тошкентда “Ташаббус-2016” конкурсининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:16, 25-03-2016.

Ташкент. 25 марта. УзТАГ – 24-25 мартда Тошкентда тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандлар ўртасида “Ташаббус-2016” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдо-саноат палатасидан (ССП) хабар беришларича, жорий йилда танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 7701 тадбиркорлик субъекти иштирок этдилар, улардан 3132 нафари тадбиркор, 2149 фермер ва 2410 ҳунармандлардир.

Ҳудудий босқичлар 11-17 март кунлари ўтказилди. Уларда 544 тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, 193 тадбиркор, 159 фермер ва 192 ҳунарманд иштирок этди.

Жами 41 лауреат республика босқичига йўлланма олди.

Куни-кеча “Туркистон” санъат саройида танлов республика босқичи иштирокчиларининг икки кунлик кўргазмаси расман очилди.

“Ташаббус-2016” танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими 6 апрелда “Туркистон” саройида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокидаги концерт билан биргаликда ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: