Тошкентда тасвирий санъат устаси Аҳмад Бобоевнинг “Ҳаёт лаҳзалари” номли кўргазмаси очилади

Дата: 17:47, 22-08-2016.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 24 августда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма номидаги Халқаро карвон-саройида тасвирий санъат устаси Аҳмад Бобоевнинг “Ҳаёт лаҳзалари” номли кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Аҳмад Бобоев ўз ишларида маънавий қадриятларни ҳозирги замон контекстида қайта тафаккур қилган ҳолда маҳаллий тасвирий санъатда романтик символизмни қайта тиклашга ҳаракат қилади. У реалистик расм чизиш усбули билан биргаликда ўз асарларига декоратив элементларни ҳам фаол киритади. Аста секин декоративлик улуши ўсиб боради ва нафис реалистик услуб билан бирлашиб кетади ва ўзига хос бетакрор усбул яратади”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.

Вернисажда рассом томонидан турли йилларда чизилган 60 асарлар намойиш этилади.

Кўргазма 10 кун давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: