Тошкентда “Татаристон Республикаси маданияти кунлари” бўлиб ўтди

Дата: 10:48, 15-10-2015.

Ташкент. 15 октября. УзТАГ – Тошкентда Россотрудничествонинг 90 йиллиги ва Татар маданий марказининг 25 йиллигига бағишланган “Татаристон Республикаси маданияти кунлари” концерти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг очилишида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ва Россотрудничествонинг республикадаги раҳбари Виктор Шуликалар қатнашдилар.

Концертнинг фахрий меҳмонлари орасида Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги вакили Рамиль Шакиров, Бутунжаҳон татарлар конгресси ижроя қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Данис Шакиров, Ўзбекистон Республикаси Байналминал маркази директори Насриддин Муҳаммадиев, Ўзбекистондаги татар диаспораси етакчиси Рим Гиниятуллинлар бор эди.

Концертда россиялик артистлар, Татаристон халқ артисти Римма Ибрагимова, республикада хизмат кўрсатган артистлар Рустам Асаев ва Рамзия Бекбулатова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Марат Хакимов ва Динара Миняева, Татаристон маданият арбоби Райхан Маняпова, Татаристонда хизмат кўрсатган артист Феруза Халдарова, “Яшьлек”, “Дуслык” татар-бошқирд ансамбли, “Булгар” ва “Изгенур” татар ансамбллари иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: