Тошкентда Татаристон Республикасининг 25 йиллиги нишонланди

Дата: 15:09, 05-09-2015.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида Татаристон ССР ташкил этилганининг 95 йиллиги ва Татаристон Республикасининг 25 йиллигига бағишланган “доира суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Суҳбатни очар экан, Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика меҳмонлар ва ташкилотчиларни қутлаб, татар диаспораси вакилларини байрам билан табриклади ва Россия Федерациясининг етакчи субъектларидан бири – Татаристон Республикасига фаровонлик тилади”, - дейилади РФММ хабарида.

Ўз навбатида, Татаристон Республикасининг Тошкентдаги вакили Рамиль Шакиров Россотрудничествога кўп йиллик самарали ҳамкорлик ва илмий, маданий ва таълим соҳаларидаги биргаликдаги фаолият учун миннатдорчилик билдирди.

Иштирокчилар ўз чиқишларида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган татар диаспорасига ўз маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаб қолиш учун барча шароитлар яратилганлигини ҳам таъидладилар.

Бундан ташқари, тадбир сўнгида йиғилиш ташкилотчилари Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидагимаданий ва гуманитар ҳамкорликни янада оммалаштириш масалалари юзасидан режалар ва амалий ҳаракатларни муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: