Тошкентда таймерли светодиод светофорлар синовдан ўтказилмоқда

Дата: 16:55, 21-04-2017.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Тошкентдаги Нурафшон ва Хумдонсой кўчалари чорраҳасида таймерли светодиод светофорлар ўрнатилди, деб хабар беради “Газете.uz” нашри.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБда хабар беришларича, маҳаллий корхоналар ишлаб чиқарган автомобиль светофорлари тажриба тариқасида ўрнатилган. Унинг якунларидан келиб чиқиб бу каби қурилмалар бошқа чорраҳаларга ҳам ўрнатилиши мумкин. Пиёдалар светофорларида ҳам таймерлар бўлиш-бўлмаслиги номаълум.

"Шаҳарда олдин қўлланиб келинаётган одатдаги қурилмалардан фарқли равишда, светофорнинг сариқ чироғи ўрнидаги рақамлар агарда ҳаракатланишни тақиқловчи чироқ ёниб турган бўлса қизил, рухсат берувчи ишора вақтида эса яшил рангда ёнади.

Қайд этиш зарурки, аввалроқ ЙҲХБ вакиллари пойтахтдаги қайд этиш камералари ўрнатилган 115 та чорраҳага таймерлар ўрнатиш режасининг мавжуд эмаслигини маълум қилишган эди. Тошкентда жами 400 та чорраҳа мавжуд.

Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида таймерли светофорлардан бир неча йиллардан буён фойдаланиб келинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: