Тошкентда текстиль саноати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 18:02, 07-09-2016.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда текстиль ускуналари ва машинасозлиги бўйича CAITME кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ITE-Uzbekistan ширкатининг маълумотларига кўра, олий йилда тадбир 10-марта ўтказилмоқда. CAITME таркибига анъанавий равишда халқаро текстиль саноати кўргазмаси – TextileExpoUzbekistan тадбири ҳам киради.

“Иштирокчиларнинг кўплиги уни МДҲ ва Марказий Осиёдаги энг йирик ана шундай тадбир дейишга имкон беради. Уларнинг кўпчилиги (75%) доимий иштирокчилардир, фақат 25% – дебютантлар. Ҳиндистон ва Жанубий Корея компаниялари миллий стендларга эга”, - деб таъкидлашди ташкилотчилар.

Жорий йилда унда дунёнинг 22 мамлакатидан 271 компания қатнашмоқда. Булар  Австрия, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Голландия, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Руминия, АҚШ, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Швейцария ва Япония ширкатларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: