Тошкентда текстиль технологиялари бўйича инновация маркази очилади

Дата: 16:40, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Жанубий Корея Тошкентда текстиль технологиялари бўйича инновация маркази очишни режалаштирмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Яқинда томонлар Текстиль технологиялари бўйича инновация маркази яратишга доир Меморандумни имзоладилар. Иккитомонлама келишувга биноан марказ Тошкент Текстил ва енгил саноат институти қошида ташкил қилинади”, - деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” ДАК матбуот хизматида.
Текстиль саноати – иккитомонлама ҳамкорликнинг устивор йўалишларидан биридир. Ушбу йўналишда Ўзбекистонда Жанубий Кореялик ҳамкорлар билан умумий қиймати $212 млн. бўлган ўнта лойиҳа амалга оширилган.
Хусусан, “ДЭУ Интернэшнл” компанияси билан ҳамкорликда Фарғона ва Бухоро вилоятларида, “Шиндонг Энерком” ва “Текстайл Текноложиз” компаниялари билан биргаликда Сурхандарё вилоятида текстиль корхоналари ишга туширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: