Тошкентда террористих ҳаракат натижасида ҳалок бўлган икки милиционер хотирасига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди

Дата: 11:05, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 10 июл куни “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилари томонидан Тошкентда ташкил этилган террористик ҳаракатлар содир этилган кунга 10 йил бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агетлиги (ЎзТАГ).

“Пойтахтда 2004 йил 30 июлда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ёнидаги террористик ҳаракат натижасида ҳалок бўлган икки милиционер – Иброҳим Норметов ва Ихтиёр Ҳакимовлар хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остин, Ўзбекистон ИИВ вакиллари ҳамда ҳалок бўлганларнинг яқинлари иштирок этдилар. Элчихона ва ИИВ вакиллари хотира ёдгорлик тахтачасига гуллар қўйдилар, Иброҳим Норметовнинг қизи эса отасига бағишланган шеърни ўқиб берди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: