Тошкентда тезликни ошириш билан боғлиқ 221 ҳолат аниқланди

Дата: 16:12, 24-01-2018.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Тошкентда автомобилни бошқаришда тезликни ошириш билан боғлиқ 221 ҳолат аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 22 январ куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 2820та қоидабузарликлар аниқланди. Булардан маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 27та, - транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 26та, светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 39та, ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 46та, одам ташиши қоидаларини бузиш – 285та, тезликни белгиланган меъёридан ошириш – 221та, бўйсунмаслик – 7, ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 1080та ҳолатлар қайд этилди.

Таъкидланишича, жами 101та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Сурат манбаи: http://www.anons.uz/article/society/15772/

Янгилик билан ўртоқлашиш: